Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказмоқда
09:10 / 2025-12-04

Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов томонидан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Бунда, қурилиш объектларида экологик талабларга риоя қилиниши, ёпилган ариқ ва каналларни очдириш, уларнинг бўйидаги ноқонуний қурилмаларни буздириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Назорат тадбирларида 163 ҳолатда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилиши, 54 ҳолатда ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган нормативдан ортиқча атмосферага чиқарилиши, 323 ҳолатда қурилиш майдонинг 25 фоизи кўкламзорлаштирилмагани билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. 50  объектда қурилиш вақтинча тўхтатилди, қолган ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, канал ва ариқ бўйларидаги 19 ноқонуний қурилма буздирилиб, ёпилиб кетган Яшнобод туманидаги “Рўмол” ва Учтепа туманидаги “Чўпон ота” каналини қайта очиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўрганишларда қурилиш объектларида чанг кўтарилишининг олдини олиш учун сув пуркагичлар ўрнатиш, автотранспорт воситалари ғилдиракларини ювиш ҳовузлари, қурилиш материалларини чиқариш ва тушириш учун махсус  кўтармалар ўрнатилиши ҳамда қурилишни “яшил сеткалар” билан ўраб олинган ҳолда амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Н.Абдураимова, ЎзА