Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош котиб Афғонистондаги портлашлардан хавотир билдирди
09:23 / 2022-08-19

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистонда фақат шу ой юз берган, 250 дан зиёд одамнинг қурбон бўлишига ва яраланишига сабаб бўлган қатор портлашлардан хавотир билдирди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

“Бош котиб бу рақамларни санаб ўтар экан, чуқур ташвишда ва қайғуда эканини изҳор қилди”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Гутерриш 17 август куни Кобулдаги масжидда уюштирилган “охирги ҳужумни кескин қоралайди”. У ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдарлик билдириб, жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилади.