Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўш иш ўринлари ярмаркасида 150 нафар талаба ишга жойлашиш учун йўлланма олди
16:55 / 2022-03-16

Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли, замонавий фикрлайдиган, ўз соҳасининг усталари бўлган инсонларга боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда, айнан, таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида олий таълим муассасалари битирувчилари учун анъанавий бўш иш ўринлари ярмаркаси – “YTIT Job Fair – 2022” ташкил қилинди. Тадбир манфаатдор иш берувчи ва иш изловчиларни жалб этиш, таълим муассасалари битирувчиларининг ўз мутахассислиги бўйича иш топишига имконият яратиш мақсадига қаратилган.

Бўш иш ўринлари ярмаркасида мамлакатимизда кўзга кўринган 50 га яқин йирик компания ва ташкилот иштирок этди. 

[gallery-6170]

Бўш иш ўринлари ярмаркасида иш берувчи компания ва ташкилотларнинг тақдимотлари, талабаларнинг иш берувчилар билан суҳбати, бўш иш ўринлари учун дастлабки саралаш жараёнлари бўлиб ўтди. Меҳнат ярмаркаси давомида 1000 га яқин талаба иштирок этиб, улардан 150 нафари ишга жойлашиш ва стажировка ўташ учун йўлланма олди.

Тадбир доирасида, шунингдек, “Архитектура ва шаҳарсозлик”, “Косметология” йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларининг лойиҳалари тақдимоти, “Fashion show” – “Либослар дизайни” йўналиши талабалари томонидан яратилган либослар коллекцияси намойиши, китоб ярмаркаси ва талабаларнинг ижодий чиқишлари ташкил қилинди. 


Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА