Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
19:01 / 2021-12-22

Ҳаётда тўғри касб танлаш муваффақиятли келажакнинг гаровидир. Чунки, инсоннинг аксарият вақти иш жараёнларида ўтади. Шу сабабдан ҳам киши ўзи учун севимли ҳунарни ўрганиши, ўзи ёққан касб билан шуғулланиши керак.

Пойтахтимиздаги ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган Ёшлар марказида Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида Тошкент шахридаги 198 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 3,8 мингдан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этмоқда. Корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Меҳнат ярмаркаси давомида 1,9 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди. Рўйхатдан ўтганларнинг 986 нафарга яқинини аёллар ташкил этган бўлса, 1038 нафарга яқини ёшлардир. Улар ўзларига мос бўлган иш ўринлари билан танишдилар. Натижада, ярмарка давомида 12 нафар фуқаролар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди. Бундан ташқари, 131 нафарга якин фуқароларга ишга жойлаштириш буйича йулланма берилди.

Шунингдек, 53 та фуқароларга меҳнат бозорида талаб юкори бўлган касбларга тайёларлаш, кайта тайёрлаш учун йулланмалар берилди.

Бу каби ярмаркаларнинг давомли ташкил этилиши, ишсиз бўлган фуқароларимиз учун ўзларига муносиб иш ўрни топишда муҳим аҳамият касб этади.

Файзулло Яҳёев, ЎзА