“Адолат”СДП томонидан ўтказилаётган “Одам савдосига қарши курашиш” ойлиги доирасида партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Бундан мақсад ишсиз фуқароларни доимий меҳнатга жалб этиш, бандликни ошириш, жамият тараққиётига ҳисса қўшишдан иборат.
Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган ярмаркада Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 140 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотлари, йирик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида зарур маълумотлар тақдим этилди.
Жараёнда фуқаролар бўш иш ўринлари бўйича таклиф ва талаб билан танишиш, тўғридан-тўғри иш берувчилар билан мулоқот қилиш, ҳужжатларини топшириш, саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлди.
Шу билан бирга, тадбирда аҳоли ўртасида меҳнат ҳуқуқлари, хавфсиз миграция, одам савдосининг белгилари ва ундан ҳимояланиш механизмлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилли.
Бу каби тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш баробарида ижтимоий осойишталик, ҳуқуқбузарликлар ва одам савдоси каби иллатларнинг олдини олишда муҳим ҳисобланади.
М.Комилова, ЎзА