Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
12:46 / 2024-07-21

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ташкил этилган ярмарка доирасида салоҳиятли иш берувчилар билан учрашув  ўтказилди. 

Унда тадбиркор, ҳунармандлар ҳамда иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринларини расмийлаштириш, ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва меҳнат муносабатларига оид бошқа маълумотлар берилди. Шу билан бирга тадбирда хусусий секторда бўш иш ўринлари сонини ошириш ва мавжуд иш ўринларини легаллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири