Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош бошқармага янги бошлиқ тайинланди
16:06 / 2025-12-22

Денов тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Боходир Абдурайимов Сурхондарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

Б. Абдурайимов 1982 йил Бойсун туманида туғилган. 2005 йил Термиз давлат университетини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида вилоят иқтисодиёт бош бошқармасида турли вазифаларда, шунингдек, Олтинсой ва Денов туманларида ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Шу пайтгача вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Одилжон Якубов илгарироқ Сариосиё туманига ҳоким этиб тайиланган эди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири