Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боррель Украина бош вазирига Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди
12:03 / 2022-07-16

ЕИ ташқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Украина бош вазири Денис Шмигал билан суҳбатда Евроиттифоқ Киевга ҳарбий-молиявий ёрдам беришни давом эттиришга ваъда берганини маълум қилди.

"Украина бош вазири Денис Шмигал билан еврокомиссар Оливер Вархели иштирокида атрофлича суҳбат бўлиб ўтди. Биз Украинани доимий қўллаб-қувватлашда давом этиш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатларимизни муҳокама қилдик. Мен унга ЕИнинг ҳарбий ва молиявий ёрдам беришда давом этишига ишонтирдим", – деб ёзди Боррель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Журналистларга маълум қилинишича, Европа Иттифоқи Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиш бўйича қарор қабул қилишни режалаштирмоқда. Мазкур молиявий транш аввалгиларига ўхшаб бу сафар ҳам 500 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Шу билан ЕИнинг Украина армиясини молиялаштириш учун ажратган молиявий ёрдами жами 2,5 миллиардга етади.