Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боррель: Келажакда ЕИ Россиядан газ сотиб олмайди
18:27 / 2022-07-29

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел баёнотига кўра, ЕИ келажакда Россия газини сотиб олишни тўхтатади. Бу ҳақда у “Television Espanola” телеканали мухбирига айтди:

- Биз Россия ўрнатган ҳаддан зиёд энергия қарамлигидан халос бўлишга қарор қилдик: аввал кўмир, сўнгра нефть ва кейинроқ газ. Фақат бир кечада 40 фоиздан нолга тушиб қололмаймиз. Бизга Россия сотадиган газ керакмас. Энди РФ биз бу давлатдан газ олмаслигимизни билади.

Шунингдек, Боррель Европа давлатларини ихтиёрий равишда энергияни тежашга чақирди.

- Биз аллақачон Россия газини тежашни бошладик, дея қўшимча қилган ЕИ мулозими. - Йил бошида рус гази импорти Европада 40 фоизни ташкил этган, ҳозир бу кўрсаткич 20 фоизга яқинлашмоқда.

ЕИ Кенгаши Еврокомиссия томонидан жорий йил 1 августдан 2023 йил 31 мартгача ихтиёрий равишда газ истеъмолини 15 фоизга қисқартириш тўғрисида таклиф қилинган режани маъқуллади.