Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Борис Жонсон тиббиёт ходимларига ташаккур изҳор қилди
11:05 / 2020-04-12

Бундан аввалроқ ОАВда Бош вазирнинг аҳволи яхшиланаётгани маълум қилинганди.


COVID-19 билан касалланган Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон унинг ҳаёти учун курашган ва курашаётган тиббиёт ходимларидан бир умр миннатдор эканини билдирди. Бу ҳақда “Sky News” телеканали юқори мартабали мулозимнинг яқин дўстлари хабарига таяниб маълумот берган.

Бундан аввалроқ ОАВда Бош вазирнинг аҳволи яхшиланаётгани маълум қилинганди.

Телеканалда эфирга узатилган лавҳада Жонсоннинг ўзи даволанган Муқаддас Томас шифохонасидаги "намунали" тиббий парвариш ва хизматларни юқори баҳолагани айтилади. Манба беморнинг дўстларига қарата айтган "Мен улардан қанчалик миннатдор эканимни ифодалай олмайман… Улар менга ҳаётимни қайтаришди", - деган сўзларини келтиради.

Жонсон коронавирус юқтириб олгани тўғрисида 27 март куни оммага эълон қилганди. Шу орада беморнинг аҳволи ўзгариб турди. 5 апрел куни кечқурун шифохонага ётқизилган Бош вазир эртасига жонлантириш бўлимига ўтказилганди.

Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида Жонсон тузала бошлади ва 9 апрелда оддий хонага ўтказилди.