Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Борис Жонсон: “Агар биз Украина суверенитетини сақлаб қола олмасак, Ғарбга қарши кучларнинг навбатдаги нишони Тайван бўлади”
15:24 / 2022-02-21

Маълумки, Украина Россия ҳужумидан хавфсираб, Ғарб давлатларидан ёрдам ола бошлади. Канададан минглаб автомат, пулемёт, тунги кўриш кўзойнаклари ва кузатув ускуналари бўлган самолёт Киевга етиб келди, – дея хабар бермоқда “Reuters”. Украина мудофаа вазири Алексей Резников Канада ҳукуматига ушбу инқироздаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Бундан ташқари Украина Англия, Америка, Литва ва Туркиядан ҳам ҳарбий ёрдам олди. Германиянинг Мюнхен шаҳрига хавфсизлик конференциясида қатнашиш учун келган Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари Германия ва Туркияни Украина хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўришга чақирди.

Худди шу конференсияда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон шундай деди: “Агар биз Украина суверенитетини сақлаб қола олмасак, бу глобал миқёсда жуда катта оқибатларга олиб келади. Шундан сўнг Ғарбга қарши кучларнинг навбатдаги нишони Тайван бўлади”.

Зеленский конференцияда қатнашган Ғарб етакчиларини Россияга босим ўтказиш учун зудлик билан санкциялар жорий этишга чақирди. Зеленский тарангликни бартараф этиш учун ҳаттоки Россия президенти Владимир Путин билан бошқа давлатда учрашиш истагини ҳам билдирди. Аммо Россия уларнинг талабига жавоб бермади.