Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бор меҳримиз сенга, болажон!
18:37 / 2025-12-04

Навоий вилоятида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” лойиҳаси доирасида беғараз қон топшириш акцияси уюштирилди.

Жамиятда қон ва қон компонентларининг хавфсизлиги, донорликнинг аҳамияти ҳамда бу борадаги масъулиятни янада кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган акцияда Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Йўл патруль хизмати махсус отряди, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, депутатлар, партия фаоллари ва кўплаб кўнгиллилар фаол иштирок этди.

– Партия вакиллари томонидан бу каби донорлик акциялари ҳар йили икки бор – 1 июнь ва 3 декабрь кунлари анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда, – дейди вилоят қон қуйиш станцияси бош шифокори Барот Нормуродов. – Акцияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг иштирокини алоҳида эътироф этмоқчиман. Хизмат жараёнида аҳолининг осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаб келаётган бу соҳа вакилларининг донор сифатида қатнашиши уларнинг янада юксак фидойилигидан далолатдир. Акцияда 40 нафар кўнгилли донорлар иштирок этди.

Тадбир якунида фахрий донорлар ва фаол иштирокчиларга партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири