Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бор меҳримиз сенга, болажон!
15:31 / 2024-06-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши томонидан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.  

Акция доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ кўнгилли ташкилот-муассасаларнинг ишчи-ходимлари ҳам қатнашиб, ўзининг инсонийлик фазилатини намоён этди.

– Ушбу акцияда иштирок этаётган ватандошларим сафида мен ҳам борлигимдан фахрландим, - дейди партия фаоли Олим Жумабоев. - Бу каби тадбирлар  туфайли кимнингдир саломатлиги тикланади, ўз оиласи бағрига соғ-саломат қайтади. Кимгадир фойданг тегса – бу катта олийжаноблик. Буни завқини туйишдек бахт бўлмаса керак ҳаётда.

[gallery-17823]

Акция давомида партия вакиллари ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳолидан хабар олди.

Якунда фаоллик кўрсатган ташкилот ва муассасаларга партиянинг вилоят Кенгаши томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА