Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бор меҳримиз сенга, болажон!
09:16 / 2022-06-03

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан қон қуйиш станциясида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида донорлик акцияси ташкил этилди.

Акциядан кўзланган мақсад, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Шундай хайрли ва савобли ишга бел боғлаган “Адолат” социал-демократик партияси 2018 йилдан буён ҳар йили икки марта хайрия акцияларини ўтказишни анъанага айлантирган.

Ушбу шиор остидаги беғараз донорлик акциясида юзлаб инсонлар бир мақсад йўлида бирлашиб, қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш, уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ишга бел боғлаган ҳолда, ихтиёрий равишда қон топширди.

Икки кун давом этган акцияда партиянинг барча ходимлари, Қорақалпоғистон Республика

си Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, кўнгиллилар иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА