Боқувдаги қорамоллардан кунига 10 тонна сут олинади
Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Ғофуржон деҳқон” чорвачилик комплексида 1100 бош наслли қорамол парваришланмоқда.
Боқувдаги қорамолларнинг 500 боши соғин сигирлардир. Уларнинг ҳар биридан кунига 20 литр, жами 10 тоннагача сут соғиб олинади.
– Хўжалигимизда наслли қорамолларни кўпайтириш орқали маҳсулдорликни оширишга эътибор қаратилмоқда, – дейди чорвачилик комплекси бошқарувчиси Музаффар Ражабов.
[gallery-5092]
– Наслли қорамоллар Австрия, Чехия ва Германия давлатларидан олиб келинган. Сут соғиш жараёни Туркия технологияси асосида олиб борилади. Яқин кунларда сутни қайта ишлаш тармоғини ишга туширишни режалаштирганмиз.
Чорвачилик комплексида айни пайтда 20 нафар ишчининг бандлиги таъминланган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА