Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Боқий Бухоро” 32,6 гектар майдонда барпо этилади (+видео)
11:44 / 2024-02-07

Қадимий Бухоро воҳасининг маданий-этнографик ва меъморий ўзлигини сақлаш ҳамда уни халқаро ҳамжамиятга янада кенг таништириш мақсадида яна бир йирик лойиҳани амалга оширишга киришилди.

Гап шундаки, мамлакатимизнинг туристик марказларидан бири саналган шаҳарда эндиликда 32,6 гектар майдонда “Боқий Бухоро тарихий-этнографик парки” барпо этилади.  

Юртимизда туризм соҳасидаги инқилобий ўзгаришлар дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Биргина мисол, бугунги кунда дунёнинг 77 та мамлакат аҳолиси визасиз режимда ва 100 дан зиёд давлат фуқаролари енгиллаштирилган виза олиш тартибида юртимизга келиш имкониятига эга бўлди. Кейинги 7 йилда Бухорога ҳам хориждан туристлар оқими кескин кўпайиши кузатилди. Масалан, 2023 йилда Бухорога 1 миллион 387 минг нафар хорижий турист келди. Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2016 йил якунида 170 000 нафарни ташкил қилган. Ўсиш сурати 8 бараварга кўпайди.  

Республика ҳудудларидан Бухорога 3 миллион 489 минг нафар аҳоли ички туризм саёҳатига чиқди. Бухорода катта-кичик меҳмонхона сони 541 тага, яъни етти йилда қарийб 5 мартага, меҳмон ўрни 14 мингга ортди. Бундай таҳлиллар жуда кўп. Пировард натижада эса туризм тармоғида иш билан банд бўлганлар сони етти йил аввалги 3,5 минг нафардан қарийб 15 бараварга ошиб, 52 минг нафарга етди. Туризм ривожланиб, сайёҳлар оқими кўпайиши ўз ўрнида янги туризм инфратузилмаларини яратишни тақозо этмоқда. Шунга мувофиқ, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Бухоро шаҳрининг жами 32,6 гектар майдонида “Боқий Бухоро тарихий-этнографик парки”ни қуриш ишларига старт берилди.

[gallery-15814]

Таҳлиллар бўйича Бухорода бугунги кунгача шаклланган туризм инфратузилмаси кўпи билан 1,5-2 миллион хорижий туристни қабул қилиш имконини беради. 2023 йилда қарийб 1 миллион 400 минг турист оқими кузатилган. Шундай экан, Бухорода туризм инфратузилмаларини жадал кенгайтириб боришни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Янги парк эса айни масалаларнинг энг мақбул ечимидир. 

 <iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/nC8E0knCRBM" title="“Boqiy Buxoro” 32,6 gektar maydonda  barpo etiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Бир сўз билан айтганда, “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки лойиҳаси қадим шаҳарнинг энг катта ташриф қоғозига айланади ва мамлакатимизнинг дунёда кенгроқ танилишига ўз ҳиссасини қўшади.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео, сурат),

ЎзА мухбирлари