Боливияда президентлик сайлови бўлиб ўтди
Боливияда бўлиб ўтган президентлик сайловида марказ вакили Родриго Пас ғалаба қозонди.
Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, берилган овознинг 97 фоиздан кўпи санаб бўлинган.
- Халқимизга қарийб 100 фоиз овоз ҳисоблаб чиқилганини эълон қилмоқчимиз, - деди сайлов суди раҳбари Оскар Хассентеуфель журналистларга берган интервьюсида.
Хабарда сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 85-89 фоизи овоз бергани ҳам таъкидланган.
С.Раҳимов, ЎзА