Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боливияда автобус ҳалокати 19 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:18 / 2025-01-28

Боливиянинг Сердас вилоятидаги Потоси шаҳрида автобус ҳалокатга учраб, 19 киши ҳалок бўлди, 9 одам жиддий жароҳатланди. Бу ҳақда “Latercera” нашри хабар берган.

Пойтахт Ла-Пасдан чиқиб, мамлакат чегараси яқинидаги Вилясон шаҳрига йўл олган машина Уюни ва Тупиза шаҳарларидан ўтувчи трассада ҳаракатланаётганда бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Маҳаллий полиция бўлими бошлиғи Уилсон Флорес тахминига кўра, фожиани юқори тезлик ва ёш ҳайдовчининг тажрибасизлиги келтириб чиқарган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.