Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Боливарианча ғазаб” қандай бўлади?
13:47 / 2020-03-31

АҚШнинг Венесуэлога намойиш қилаётган таҳдиди, Ёввойи Ғарб давридаги ҳаракатлардир, агар мамлакат раҳбарияти вакилларининг бирортаси бошидан бир тола сочи тушадиган бўлса, бунинг учун халқ ва армия оёққа туради, деб баёнот берди президент Николас Мадуро.

Яқинда АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэло президенти Николас Мадуро ва яна 14 та мансабдор шахсларга нисбатан айблов эълон қилган эди. Улар гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор, деб топилган. АҚШ давлат департаменти Мадурони ушлаб берганга 15 миллион доллар мукофот пули ваъда қилди. Бош прокурор Уильям Баррнинг эслатишича, АҚШ Мадурони Венесуэло президенти, деб ҳисобламайди ва уни Панаманинг собиқ президенти Мануэл Норьега билан тенглаштирди. Мануэл Норьега АҚШ томонидан гиёҳванд моддалар савдоси билан айблангандан кейин америкаликлар Панамага қўшин киритиб, уни ҳибсга олган эди.

“Бизни америка босқинчилиги қўрқита олмайди. Бирортамизнинг бошимиздан бир тола соч тўкиладиган бўлса, халқимизда режа бор: фуқаролар ва ҳарбийлар бирлашади, полиция ҳам режага эга, биласизки, халқимиз ушбу режага “боливарианча ғазаб” деб ном ҳам беришган“, — деди Мадуро.