Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлғуси журналистларнинг жисмоний тайёргарлиги назоратдан ўтказилди
10:29 / 2024-05-06

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, уларни оммавий ҳаракатга айлантириш, аҳолининг жисмоний қобилиятини аниқлаш ва рағбатлантириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларни шакллантириш мақсадида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ташкил этилди. Унда 300 нафарга яқин талаба-ёшлар иштирок этди.  

– Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан университетимизда ўтган тадбир чинакам спорт байрами кўринишини олди, – деди университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Умид Ражабов.  

Спорт ва санъат, маданият, адабиёт ҳамиша ҳамоҳанг. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ўтказилган мазкур тадбир давомида таниқли журналистлар, адабий мунаққидлар билан суҳбатлар уюштирилди.  

Жамиятда юз бераётган ўзгариш ва янгиликлар хусусида фикрлашилди. Шоир Сирожиддин Рауф билан ўтказилган мулоқот эса “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш тадбирига ўзгача шукуҳ бағишлади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА