Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлғуси педагогларга диплом топширилди
16:03 / 2025-07-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат педагогика институтининг навбатдаги битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда олийгоҳни битирган минглаб ёшлар, ўқитувчи-профессорлар ва ота-оналар иштирок этди.        

Тадбирни институт ректори Азизбек Ҳасанов очиб берар экан, аввало, битирувчи-ёшларнинг ота-оналари ва устозларига чуқур миннатдорлик билдириб, уларнинг фидойилиги ва сабр-қаноатини эътироф этди. Шунингдек, олийгоҳнинг бой тарихи, бугунги кундаги ютуқлари, илмий салоҳияти ва келгусидаги устувор режалар ҳақида тўхталиб ўтди.  

[gallery-24254]

Маросим давомида институтни имтиёзли диплом билан якунлаган иқтидорли битирувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.          

Маълумот ўрнида. Жорий ўқув йилида Термиз давлат педагогика институтини 2 минг 215 нафар талаба муваффақиятли тамомлаган бўлса, улар орасида 82 нафар битирувчи таҳсил давомида эришган юксак ютуқлари эвазига имтиёзли дипломга эга бўлди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА