Болгариялик фермерлар норозилик намойишларини ўтказишмоқда (+видео)
Фермерлар норозилик белгиси сифатида парламент биноси олдига сут маҳсулотларини тўкишмоқда.
Улар шу тарзда ўзларининг норозиликларини билдиришмоқда. Хабарингиз бор Украинадаги уруш туфайли украиналик фермерлар етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Европа мамлакатлари бозорларига божсиз ва чекловларсиз кириб борган. Бу эса маҳаллий фермерларнинг маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайишига олиб келган. Бундан олдин Франция ва Германиялик фермерлар ҳам айнан шу муаммо сабаб кўплаб намойишлар уюштиришган эди. Болгариялик фермерлар ҳам ўз талабларида ҳукуматдан рақобатдан ҳимоя қилишни сўрашмоқда. Шунингдек, Болгария қишлоқ хўжалиги вазири Кирил Ватевнинг истеъфосини талаб қилишмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OCCJCj8LO-I" title="Bolgariyalik fermerlar norozilik namoyishlarini o‘tkazishmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>