Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болгарияда йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди
12:11 / 2022-05-12

Болгариянинг София ва Варна шаҳарларида 11 май куни юзлаб одамлар мамлакат Вазирлар Маҳкамаси истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқди, деб ёзади “Арменпресс”.

Намойишчиларнинг норозилигига Болгария ҳукумати ўз мамлакатидаги муаммолар билан шуғулланиш ўрнига Украинага фаол ёрдам бераётгани сабаб бўлган

Софияда намойишчилар шаҳар мэрияси биносига келиб, ундан Украина байроғини олиб ташлашга ҳаракат қилган. Намойишчиларнинг айтишича, Болгарияда бошқа давлатларнинг байроқлари давлат тузилмалари биноларига осиб қўйилмаслиги керак

Қайд этилишича, полиция намойишчиларни Украина байроғини олиб ташлашга рухсат бермаган.