Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болгарияда кокаиннинг рекорд партияси мусодара қилинди
15:35 / 2025-07-22

Болгария ҳарбийлари“Капитан-Андреево” чегара пунктида мамлакат ҳудудига кириб келаётган дипломатик автомашинани текшириш чоғида 205,94 килограмм қорадори олиб кетаётган шахсларни қўлга олди, деб хабар тарқатди БТА ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, гиёҳванд моддалар бешта жамадонга солинган. Дипломатик вакилдан ташқари Бельгия фуқаролигига эга аёл ва машинани бошқараётган болгариялик ҳам ҳибсга олинган

Суд маълумотларига кўра, мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг умумий қиймати тахминан 22,4 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

С.Раҳимов, ЎзА