English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларнинг қувончи бир олам
20:46 / 2022-12-29

“Президент арчаси” байрам томошалари фарғоналик болажонларга ҳам бир олам қувонч бағишлади.

Фарғона шаҳридаги театр-концерт саройида бўлиб ўтган тантанали тадбирга оилавий болалар уйлари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жажжи болажонларни Янги йил байрами билан қутлаб, уларга "Президент совғаси"ни улашди.

[gallery-10129]

– Янги йил байрамини интиқиб кутамиз, – дейди Фарғона шаҳридаги 30-мактабнинг ўқувчиси Мадинабону Йўлдошева. –Айниқса, менга қорбобо ва қорқиз жуда ҳам ёқади.

Театрлаштирилган байрам томошалари барчага шодумонлик улашиб, катта таассурот қолдирди. Шаҳар ва туманларда ҳам ана шундай байрам тадбирлари уюштирилиб, 800 нафардан зиёд ўғил-қизларга Президентимизнинг байрам табриги ва совғалари топширилди.

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА