Болажонларга шодлик улашилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бектемир туманида жойлашган 574-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида болажонлар турли спорт ўйинлари бўйича мусобақалашди. Болажонларга турли хил ўйинчоқлар жамланмасидан иборат совғалар улашилди.
– Мактабгача таълим муассасаси жажжи болажонларга тарбия ва билим беради, уларни камолот пиллапояларидан юксакликка бошлаб, келгуси ҳаётларининг мазмунли ва чиройли бўлишига йўл очади, – деди ташкилот тарбиячиси Лайло Эшонова. – Бу каби муҳим ва масъулиятли ишни амалга оширишда бизнинг жамоамиз ҳам ўзини доимо масъул деб ҳис қилади.Муассасамизда тарбияланаётган болажонларга қувонч улашишда биз билан доимо ҳамкорлик қилиб келаётган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти ва ходимларига, тингловчиларга миннатдорлик билдирамиз.




Гулноза Бобоева, ЎзА