Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Нукус шаҳридаги “Имкон” давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди.
2019 йилда фойдаланишга топширилган “Имкон” давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида реабилитация маркази ҳам бор. Бу ерда эшитишида, психологик ривожланишида ва ҳаракат тизимида нуқсони бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Шу билан бирга, 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ҳам реабилитация марказига қатнашиши мумкин. Ходимлар Жанубий Корея, Россия Федерацияси каби давлатларда малака ошириб келган. Доимий равишда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан мутахассислар ва тажриба алмашиш фаолияти йўлга қўйилган.
Жўқорғи Кенгес раиси байрам муносабати билан болажонларга совғалар топширди. Тадбир мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА