Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга қувонч улашиб
12:09 / 2022-03-22

Андижон вилояти қўғирчоқ театри жамоаси «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида болажонлар учун қизиқарли томоша ва спектакллар намойиш этмоқда.

Халқаро театр куни, қолаверса, Наврўз байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида аҳолининг кўнгилли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 21-27 март кунлари театр томошалари ҳафталиги ўтказилмоқда.

– Мақсадимиз фуқароларнинг, айниқса, болажонларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришларига кўмаклашиш, – дейди Андижон вилояти Қўғирчоқ театри директори Ҳилола Зияева. – Қолаверса, аҳоли ўртасида театр санъатини тарғиб этиш, театр санъати нуфузини янада оширишдир.

Ҳафталик доирасида ёш томошабинлар учун қатор спектакллар, театр томошалари намойиш этилади. Шунингдек, маданий-маърифий тадбирлар, театр рассомлари, театр либослари ва декорациялари кўргазмалари ташкил этилади.

Ҳафталик доирасида вилоят Қўғирчоқ театри ҳамда «Ветеран» жангчи фахрийлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ва театр томошаларига фахрий ҳарбийлар, байналмилалчи жангчилар фарзанд ва набиралари билан ташриф буюрди. Тадбирдан сўнг драматург Достонбек Раҳматуллаевнинг «Алифбени излаб» спектакли намойиш этилди.

Вилоят қўғирчоқ театри томошалари болажонларга қувонч улашиб, театр фойесида ташкил этилган спектакль декорациялари кўргазмаси ота-оналарга манзур бўлмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),ЎзA