Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга Президент совғалари топширилди
11:12 / 2025-12-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳар Ёшлар маркази биносида болажон учун Янги йил байрами тантаналари ташкил этилди.

Тадбирга ҳомийлик ва васийликка олинган ҳамда ота-онаси Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.

[gallery-26940]

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А. Оринбаев болаларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президентимизнинг совғаларини топширди.

Байрам чиройли безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар билан давом этди.  

Президент совғаларини топшириш тадбирлари барча шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА