Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга Президент совғалари топширилди
11:47 / 2025-12-26

Навоий шаҳрида оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилди.

Бу йилги байрам тантанаси анъанага кўра ҳар йили ўтказилиб келинаётган байрам дастуридан тубдан фарқ қилди.

 Дастлаб болажонлар учун “Фарҳод” маданият саройида “Янги йил эртаги” томошаси намойиш этилди. 

– Келаётган йил барчага баракали, омадли йил бўлсин. Байрам эсда қоларли бўлмоқда. Айниқса, эртак қаҳрамонлари билан бўлиб ўтган томошалар менга жуда ёқди. Турли шўх қўшиқларга рақсларга тушдик. Ҳамма орзуларига етишишини, ниятлари амалга ошишини истайман – дейди Жасмина Пўлатова.

[gallery-26921]

Байрам эртагидан сўнг болажонлар “Империал” тантаналар масканида ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этилди. 

Бу ерда вилоят ҳокими Нормат Турсунов безатилган Янги йил арчаси атрофида болажонларни байрам билан самимий табриклаб, давлатимиз томонидан уларнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб тарбияланишлари учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Бу йил вилоятдаги 294 нафар 2-18 ёшгача бўлган болажонларга Президент совғалари ҳамда махсус мактаб интернатларининг 700 нафар тарбияланувчилари учун байрам дастури ва совғалари тайёрланди. Шунингдек, вилоятдаги 310 та маҳаллаларда камбағал ва оғир шароитда яшаётган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам байрам совғалари етказиб берилмоқда. 

Вилоят ҳокими, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, нуронийлар Қорбобо ва қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокида давлатимиз раҳбарининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, ширинликлар, ўқув қуролларидан иборат совғаларини тантанали тарзда ўз эгаларига топширди.

Тадбир давомида болажонлар қорбобо ва қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари билан шўх куй-қўшиқларга рақсга тушди. 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари