Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга байрамона кайфият улашилди
19:25 / 2022-12-29

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Тахиатош туманидаги “Болалар уйи”га бориб, жамоани ва жажжи болажонларни Янги йил байрами билан табриклади.

Безатилган арча атрофида ташкил этилган тадбирда тарбияланувчилар иштирокида қизиқарли ўйинлар ижро этилди. Болажонларга Президент совғалари топширилди.

Жўқорғи Кенгеси Раиси муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Уларнинг доимо давлатимиз раҳбарининг эътиборида ва ғамхўрлигида эканлиги қайд этилди. Шунинг учун ҳам тарбияланувчиларни ижтимоий мослашишга ва жамиятга интеграциялашга кўмаклашадиган уй шароитига яқинлаштирилган шарт-шароитлар яратиш орқали келажакда баркамол қилиб камол топтириш  зарур.

Байрам арафасидаги тадбир мурғак қалб эгаларига ўзгача завқ бағишлади.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА