Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга байрам туҳфаси
19:10 / 2024-05-31

Халқаро болалар куни муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилояти кенгаши томонидан вилоятдаги корхона, ташкилотлар ходимлари фарзандлари учун спектакль намойиши ташкил этилди.

– Вилоятдаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан турли байрамларда касаба уюшмаси аъзолари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, кам таъминланган оилалар фарзандлари, болалар уйлари тарбияланувчилари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган, – дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилояти кенгаши маданий-маърифий бўлим мудири Қодиржон Ризаев. – Болажонлар учун спектакль намойиши ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди. 

[gallery-17646]

Халқаро болалар куни арафасида таълим, машинасозлик, соғлиқни сақлаш тизими ҳамда давлат муассасаларида ишловчи ходимларнинг фарзандлари, шунингдек, оилавий болалар уйларида яшовчи 500 нафар болажон Андижон вилояти қўғирчоқ театрига ташриф буюриб, "Алифбени истаб" деб номланган спектаклни томоша қилди. 

– Набирам қатори барча болажонлар спектаклни катта қизиқиш билан томоша қилди, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийси Бахтиёржон Ашуров. – Фарзандларимиз қалбига қувонч ва унутилмас таассуротларни муҳрлаган ушбу намойиш улар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. 

Байрам муносабати билан ўтказилаётган бу каби тадбирлар болажонларга олам-олам қувонч бағишламоқда. 

Ф.Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари