Сирдарё туманидаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти янгитдан қуриб фойдаланишга топширилди.
Тадбирда туман сектор раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов Президентимиз томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада, хусусан, мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталди ҳамда янги боғча очилиши билан барчани қутлади.
Болаларга сектор раҳбарлари томонидан совғалар улашилди. Янги замонавий 150 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотида гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ўйин майдончалари, ёзги айвон ҳамда сузиш ҳавзаси барпо этилган. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган ушбу мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар болаларнинг иқтидорини янада ривожлантиришга хизмат қилади.



Ш.СУЯРОВ, ЎзА