Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга байрам кайфияти улашилди
20:51 / 2023-06-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизнинг барча гўшаларида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ўзига хос тантана сифатида кенг нишонланмоқда.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий номидаги  маҳаллада ташкил этилган байрам тадбири ҳам болажонларга байрам кайфиятини улашди.  

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Ёқутхон Мажидова ташаббуси билан уюштирилган тадбирда эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштирокидаги ажойиб байрам дастури болажонлар эътиборига ҳавола этилди. Жажжи ўғил-қизлар севимли қаҳрамонлари билан биргаликда қўшиқ куйлаб, рақсга тушди, қизиқарли мусобақаларда иштирок этди.  

Тадбир сўнгида болажонларга байрам совғалари улашилди.  

[gallery-12173]

Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА