Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонлар учун замонавий бино
15:57 / 2026-01-02

Бухоро вилояти Пешку туманининг “Ўғлон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур икки қаватли, 120 ўринга мўлжалланган замонавий бино барча қулайликларга эга бўлиб, болажонлар учун қувонч ва билим маскани бўлиб хизмат қилади.

Иншоотни фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳозир бўлди. Сўзга чиққанлар маскан қурилишида жонбозлик кўрсатган бинокорларга ўз миннатдорликларини изҳор қилди. Шундан сўнг, бино рамзий алвон лентаси қирқилиб, иштирокчилар болалар боғчасида жажжи авлод вакиллари учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан танишди.

Тадбир сўнгида нуронийлар, боғча жамоаси ва ота-оналар биргаликда давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси ҳудудида манзарали дарахт ниҳолларини ўтқазди.

Умуман, айни кунда туман мактабгача таълим тизимида 1 минг 400 дан ошиқ ишчи-ходим фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 518 нафари малакали тарбиячи, 73 нафари олий маълумотли педагоглардир. Туманда 130 мингга яқинлашган аҳоли истиқомат қилади. Мактабгача ёшдаги, яъни 3-7 ёшли болалар сони қарийб 11 минг нафар бўлса, чекка туманда ҳам жажжи фарзандларни мурғак ёшидан саводини чиқариш, умумтаълим мактабига тайёрлашга бўлган эътибор кучайди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.