Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонлар учун муносиб туҳфа
16:26 / 2023-08-01

Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи жиғачилик болажонлар ихтиёрига яна бир замонавий боғча топширилиши кутилмоқда.

Айни кунларда Қоракўл тумани Жиғачи маҳалласи ҳудудидаги собиқ 30-мактабнинг бўш турган бинолари негизида 210 ўринли замонавий Давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда.

Туман марказидан 35-40 километр узоқликда жойлашган Жиғачи маҳалласи ва унга туташ ҳудудда 1200 га яқин мактабгача таълим ёшига етган болажонлар истиқомат қилади. Бугунги кунда уларнинг 500 га яқини мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

“Промстрой комплект инвест инженеринг” қурилиш корхонаси томонидан 5,6 миллиард сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланаётган мазкур замонавий боғча Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги олдидан жиғачилик болажонлар ихтиёрига топширилиши кутилмоқда.

Туманда сўнги йилларда болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида, бугунги кунда боғча ёшидаги болалар қамрови 74 фоизга етди. Йил якунигача ушбу кўрсатгични 80 фоиздан ошириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА