Болажонлар сифатли таълим-тарбия олмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Музробод тумани Обиҳаёт маҳалласидаги 15-мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг ҳар бир куни мазмунли ўтиши учун барча шароит яратилган.
1964 йилда қурилган ушбу муассаса 2018 йилда замонавий стандартлар асосида янгидан бунёд этилиб, зарур барча жиҳозлар билан таъминланган. Айни пайтда бу ерда ташкил этилган 6 та гуруҳда болажонларга сифатли таълим ва тарбия олмоқда. Шунингдек, муассасада қисқа муддатли ҳамда бир йиллик мажбурий таълим гуруҳлари ҳам ташкил этилган.
[gallery-10631]
Таъкидлаш жоиз, ушбу маҳаллада 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган жами 294 нафар боланинг 180 нафари мазкур мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА