Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонлар пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди
21:30 / 2023-06-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан транспорт тизими ходимлари фарзандлари учун пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида болалар ер усти метросида ҳамда электробусда сайр қилди.

[gallery-12172]

Шунингдек, болажонлар маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропортига ташриф буюриб, “Silk Avia” минтақавий авиакомпанияси ҳаво кемаси билан танишди.  

Саёҳат сўнгида болалар “Aнҳор-Локомотив” паркининг турли кўнгилочар аттракционларида учиб, олам-олам завқ олди.  

Транспорт вазирлиги  бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан болажонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.  

Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА