ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтнинг Сергели тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги “Олтин балиқча” номли 600-давлат мактабгача таълим ташкилотида икки буюк сиймо — Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Муассасада 840 нафар тарбияланувчи 24 та гуруҳда таълим-тарбия олмоқда. Ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, улар қалбида буюк аждодларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда турли кўргазма ва маънавий тадбирлар мунтазам ташкил этиб борилади.
[gallery-27648]
Навбатдаги тадбирда тарбияланувчилар томонидан Навоий ва Бобур ижодидан шеърлар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Болажонлар буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишди. Кичкинтойлар ижросидаги рақслар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, болаларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилди.
Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА