Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонлар кулгуси тутсин оламни
13:48 / 2022-06-01

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бошқаруви ва унинг Хонқа туман бўлими томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди.

“Баркамоллик”, “Мангулик”, “Ёш-куч”, “Истиқлол” ва “Дўрман” маҳаллаларида ўтказилган байрам тадбирларида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар, уларнинг фарзандлари ҳолидан хабар олинди.

 Қолаверса, ногиронлиги бўлган ёки беморлиги сабаб байрам тадбирларида иштирок эта олмайдиган мурғак қалб эгаларига байрам совғалари туҳфа этилди. Бу болаларга бир олам қувонч, шодлик улашди. 

– Байрам тадбирлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими бош мутахассиси Жаҳонгир Ражабов. – Имконияти чекланган, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

Эртамиз эгалари бўлмиш болажонларимизни жисмонан соғлом, ақлан теран, етук, меҳр-оқибатли қилиб тарбиялашда бу каби хайрия тадбирлари аҳамиятлидир. 

ЎзА