Фоторепортаж
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда вояга этмаган болалар томонидан ҳайвонларга нисбатан ғайриинсоний муносабатлар акс эттирилган лавҳалар тез-тез учрамоқда.
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишга йўл қўймаслик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида, Термиз тумани 14-мактабгача таълим ташкилотида “Ҳайвонлар – бизнинг дўстимиз” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда болалар жонли табиат билан танишиб, ҳайвонларни асраб-авайлаш, уларга меҳр-шафқатли бўлиш ҳақидаги тушунча ва кўникмаларни эгаллади.
[gallery-8771]
Вилоят қўғирчоқ театрининг айни мавзуга мос спектакль намойиши болажонларнинг табиатга бўлган муҳаббатини янада оширди.
Куннинг иккинчи ярмида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишга йўл қўймаслик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида мактабгача таълим муассасаси тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари билан “Ҳайвонот оламини асранг!” шиори остида ҳайвонот боғига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида тарбияланувчилар ҳайвонот олами ҳақидаги маълумотлар билан таништирилиб, улар тўғрисидаги билимларини янада бойитди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА