Самарқанд давлат тиббиёт университетида университет битирувчилари ва талабалар учун “Битирувчилар оқшоми” тантанали байрам дастури ташкил этилди.
Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров онлайн тарзда сўзга чиқиб, битирувчиларни табриклади. Самарқанд давлат тиббиёт университети халқаро даражадаги таълим дастурлари самарасида Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасалари ичида биринчилардан бўлиб “THE Impact Rankings” натижаларига кўра дунёнинг энг яхши 1000 талик университетлари қаторига киргани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, байрам тадбирида сўзга чиққан Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари Рустам Қобилов ва Ҳусан Тўхтаев университет битирувчиларининг кейинги фаолиятида омадлар тилади.
Байрамона тадбирнинг кейинги қисмида Самарқанд давлат тиббиёт университетини тамомлаган битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Жорий йилда Самарқанд давлат тиббиёт университетини бакалавр ва магистратура мутахассисликлари бўйича 1600 га яқин талаба муваффақиятли тамомлади.
[gallery-23997]
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари