Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлажак ҳуқуқшунослар бюрода иш ўрганмоқда
19:05 / 2023-10-05

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан юридик техникумда таҳсил олаётган иккинчи босқич талабалари учун пресс- тур ташкил этилди.

Тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда техникумда давлат ҳуқуқий фаолияти, юридик хизмат ва суд-ҳуқуқий фаолияти йўналишида таҳсил олаётган битирувчи ёшлар таклиф этилди. Учрашувда асосий эътибор МИБ органлари фаолияти, суд ва бошқа органлар ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништиришга қаратилди. 

 Пресс- тур аввалида, “Бошқарма бошлиғи ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро самимий, очиқ руҳда кечган мулоқотда Мажбурий ижро бюроси органлари фаолиятига бағишланган кўрсатув намойиш этилди. Шундан сўнг бошқарма бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов МИБ фаолияти, хизматга қабул қилиш талаблари бўйича тушунчалар берилди. Ўз ўрнида битирувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.  

Шундан сўнг журналистлар ва ёшлар бошқарманинг туманлараро, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими, суриштирув ва маъмурий амалиёт, ахборот таъминоти ва қидирув шуъбалари фаолияти, иш жараёнлари, соҳага тадбиқ этилган замонавий ахборот коммуникация имкониятлари билан яқиндан танишди. Давлат ижрочилари ва инспекторлар кундалик иш фаолияти, келиб тушаётган ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

Учрашув давомида бошқарма ходимлари ва талабалар ўртасидаги савол-жавоб, фикр-мулоҳазалар билан янада қизғин тус олди ҳамда битирувчи ёшларда  катта таассурот қолдирди.  

Шу ўринда қайд этиш лозимки, Наманган юридик техникуми ҳар йили битирувчиларининг аксарияти амалиётни айнан МИБ вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида ўтамоқда. Бундан ташқари, 80 нафардан зиёд битирувчи бугунги кунда бюро идораларида иш юритувчи, архивариус, давлат ижрочиси каби масъул вазифаларда фаолият олиб бормоқда.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.