Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлажак ҳуқуқшунослар билан учрашув
13:25 / 2023-04-26

Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда юридик техникуми ҳамкорлигида очиқ мулоқот ўтказилди. Мазкур тадбирга таълим муассасасининг битирувчи ёшлари таклиф этилди. Икки томонлама ҳамкорлик келишуви доирасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувдан кўзда тутилган мақсад ёшларни МИБ органлари фаолияти билан ҳар томонлама яқиндан таништириш, уларнинг бу соҳага қизиқишларини янада шакллантиришдан иборат.

Ўзаро самимий, очиқ руҳда кечган мулоқот аввалида Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган кўрсатув намойиш этилди. Шундан сўнг МИБ Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов сўнгги йиларда мамлакатимизда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинаётгани натижасида бугунги кунда қонунийликни мустаҳамлаш ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Тадбир давомида битирувчи-ёшларга Мажбурий ижро бюроси органларига хизматга қабул қилиш талаблари бўйича тушунчалар берилди. Ўз ўрнида, битирувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олди. 

Оқилхон Дадабоев, 
ЎзА