Бўлажак дипломатлар янги ўқув йилини бошлади
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида янги ўқув йилининг бошланиши ва биринчи курс талабаларини қабул қилишга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев янги Ўзбекистонда ёшлар таълим-тарбиясига давлат даражасида устувор эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Мамлакатимизда олий таълим муассасалари сони ортиб бораётгани иқтидорли ёшларга сифатли олий маълумот олиш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини яратаётганини қайд этди.

Шунингдек, тадбир давомида университетга энг юқори балл билан кирган талабалар дастлабки таассуротлари, ҳаяжонлари ва қувончлари билан ўртоқлашди.


Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.
Гулноза Бобоева,
ЎзА