English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боланинг энг устун манфаатлари белгиланмоқда
17:39 / 2026-01-05

Халқ демократик партияси фракциясининг мажлисида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда боланинг энг устун манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликнинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқлар зўравонликдан жабрланганларга тўла кўмак беришга тўсқинлик қиляпти.  

Мазкур қонун лойиҳаси билан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар, уларнинг вояга етмаган фарзандларининг қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш янада кучайтирилмоқда. Жумладан, тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги механизмларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда. Зўравонликка муросасиз муносабат, аёл ва бола ҳуқуқлари ҳимоясига давлатнинг масъуллиги Халқ демократик партияси учун жуда муҳим масала экани қайд этилди.

Муҳокамаларда депутатлар лойиҳадаги нормалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Депутат Ж.Ачиловга кўра, қонунда кўрсатилган боланинг энг устун манфаати деган тушунчанинг аниқ чегараси нималарда акс этиши қонунчиликда кўрсатилиши лозим. Акс ҳолда жамият аъзолари ўртасида, ҳуқуқни қўллаш пайтида тушунмовчиликлар пайдо бўлиши эҳтимоли юқори.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА