Болани чет элда назоратсиз қолдириш қандай жавобгарликка сабаб бўлади? (+видео)
Ота-она, уларнинг ўрнини босувчи ёҳуд хамроҳлик қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон республикаси фуқаролигига эга бўлган болани чет-элда назоратсиз қолдириш тақиқланади. Бунинг учун қонунга мувофиқ жарима жазоси тайинланади.
Ота-она, уларнинг ўрнини босувчи ёхуд хамроҳлик қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон республикаси фуқаролигига эга бўлган болани чет-элда назоратсиз қолдириш тақиқланади. Бунинг учун қонунга мувофиқ жарима жазоси тайинланади.
Шунингдек, суд боланинг чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирилганлиги ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни кўриб чиқиш муддатида болани чет давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг зиммасига юклатади.
Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ҲПХ катта инспектори, майор — Мансур Байэшанов батафсил маълумот берди.
<iframe width="887" height="499" src="https://www.youtube.com/embed/wUwMBt6FMnc" title="Болани чет элда назоратсиз қолдириш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М. Эшмирзаева, Д. Якубов, ЎзА