“Зарбдор 90 кунлик”
Ёзги таътил болаларнинг на фақат дам олиши, балки улар учун янги кўникмалар, билим ва дўстлар орттиришига йўл очадиган даврдир. Болаларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиш, уларнинг маънан ва жисмонан чиниқиб, аъло кайфият билан мактаб қучоғига қайтишини таъминлаш педагогларнинг долзарб вазифасига айланган.
Президентимизнинг 2025 йил 15 май куни мактаб таълими тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёзги таътил даврида умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Долзарб 90 кунлик” тадбирларини ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилган эди.
Вилоятимизда “Зарбдор 90 кунлик” тадбирларига жиддий тайёргарлик кўрилгани туфайли барча умумтаълим муассасаларида, стационар ва кундузги оромгоҳларда, соғломлаштириш майдончаларида болаларнинг мароқли дам олиши ташкил этилган. Ташкилий ишлар Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Июн-август ойларида барча мактабларда ўқувчи-ёшлар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича” манзилли қўшма дастур асосида олиб борилмоқда..
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Фарғона вилоят бошқармаси ҳузуридаги Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти қошидаги 14 та стационар оромгоҳда 9300 нафар, 114 та умумтаълим мактабида ташкил этилган кундузги оромгоҳларда 28 500 нафар, 841 мактабдаги соғломлаштириш оромгоҳларида 520 305 нафар ўқувчи таътилни мароқли ўтказишади. Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги 20 та “Баркамол авлод” болалар мактабида 7 та йўналишда 684 та тўгарак фаолият олиб бормоқда. Ҳунармандчилик, робототехника, маданият ва санъат, тасвирий санъат, жисмоний тарбия ва спорт. касб-ҳунарга йўналтириш каби тўгаракларга 23 940 нафар ўқувчи қамраб олинади
Вилоятимиздаги 114 та умумтаълим мактаби қошида очилган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларининг I навбатида 10 735 нафар, II навбатида 9735 нафар, III навбатида 8030 нафар болалар соғломлаштирилади.
"Ёз-2025" шиори остида ўтказиладиган 319 та спорт мусобақаларида 22 529 нафар, "Баркамол авлод" болалар мактаблари тўгаракларида 7 246 нафар, мактабларда ташкил этилган қўшимча дарсларга 1 084 нафар, 282 та репетиторлик ва ижодий тўгаракларга 18 826 нафар, Китобхонлик фестиваллари, "Турон" мактаб театри ва ‘‘Иқтидор’’ мактаб ансамбли жамоаларининг концерт тадбирларига 11 211 нафар ўқувчи-ёш жалб қилинади. Айни пайтда стационар оромгоҳларда 1 843 нафар ўқувчи ёзни кўнгилли ўтказишмоқда.
Барча соғломлаштириш ва дам олиш оромгоҳларида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Шахмат-шашка ҳамда футбол бўйича “Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақаларига старт берилди. Шунингдек, жорий йилнинг 11 июнь куни “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида ўтказилди. Спорт мусобақасининг мактаб, туман-шаҳар, вилоят босқичларида жами 4620 нафар ўқувчи қамраб олинди.
[gallery-23892]
Бошқарма тизимидаги 955 та таълим муассасасида ташкил этилган “Заковат” клублари ўртасида 385 та “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилади, 3 820 та спорт тўгарагига 76 400 нафар, “Ёш китобхон” танловларига 1 104 нафар ўқувчи-ёш жалб этилади. 5 730 та фан тўгараги машғулотларида 114 600 нафар ўқувчи иштирок этди. Шунингдек, ижод тўгаракларида 28 650 нафар бола иштирок этади.
Бугун барча таълим муассасаларининг спорт май дончалари болалар билан гавжум. Ўқув хоналарида фан ва касб тўгараклари очилган. Ўқувчи- ёшларнинг ҳар бир куни, ҳар соатини мазмунли ўтказиши учун барча шарт-шароит муҳайё қилинган. Бир сўз билан айтганда, вилоятимиз таълим муассасаларида “Зарбдор 90 кунлик” тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун қулай шароит ҳозирланган ва бу имкониятлардан самарали фойдаланамиз.
Шерзод Долимов,
Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими
бошқармаси бошлиғи.
ЎзА