English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларни коронавирусга қарши эмлаш бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида
11:25 / 2022-01-19

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, 18 январь ҳолатига юртимизда 696 минг 107 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 452 минг 89 нафарни,
2-босқич эмланганлар 244 минг 18 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (167 747 доза), Самарқанд (108 266 доза), Андижон (76 853 доза), Қашқадарё (60 513 доза), Наманган (60 315 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
 

ЎзА