French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси амалиётга татбиқ этилади
16:53 / 2020-12-18

Мамлакатимизда болаларнинг эрта ёшдан таълим олиш имкониятини ошириш, давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим муҳитини яхшилаш, таълим сифатини тизимли равишда баҳолаб бориш йўлида амалий чоралар кўрилмоқда.

2019 йил 19 июлда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан 59,5 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланган эди.  

9,5 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш тўғрисида ҳам битим имзоланган ва мазкур битим доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилотининг грант агенти сифатида қатнашади.

Шунингдек, 4,85 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш тўғрисида ҳам келашув имзоланган бўлиб, шу доирада Халқаро тараққиёт уюшмаси Натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилотининг бошқарувчиси сифатида қатнашади.

Лойиҳа 2020-2024 йилларда амалга оширилади.  

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 15 декабрдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси, Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти иштирокидаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.